Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз жамоасининг УЕФА Чемпионлар Лигасидаги истиқболлари ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Барселона” Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониши мумкин. Бундай катта клуб доимо совринларга эътибор қаратади ва Чемпионлар Лигаси дунёдаги энг яхши турнир ҳисобланади. Менинг жамоам энг яхшилар билан рақобатлашишга тайёр”, — дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
“Барселона” янги тартибда ўтказилаётган Чемпионлар Лигасини сафарда “Монако”га қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув бугун, 19-сентябрь куни бўлиб ўтади.
“Барса” клуби сўнгги бор 2015 йилда УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Улар финалда “Ювентус”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. Голларни Иван Ракитич, Луис Суарес ва Неймар киритган. Бу Барселонанинг тарихдаги бешинчи Чемпионлар Лигаси соврини ҳисобланади.
Изоҳ (2)
Flikni ishlari juda yaxshi ketayapti, koʻz tegmasin!
Barselonaga omad tilayman, barcha turnirlarni yutishiga. Olgʻa Barselona!