Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Эроннинг Elektrogen компанияси сотув менежери Сиямак Молеверди ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги филиали директори Ҳамид Ризо Шафеи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Elektrogen компанияси Эрондаги асосий электр моторлар ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланиб, асосан маиший ва саноат мақсадлари учун кенг турдаги моторлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади.
Ўзаро мулоқотда Наманганда саноат ривожланиб бораётгани, географик жиҳатдан қулай жойлашгани, айниқса, қўшни давлатларга чиқиш имкониятлари ҳам катталиги эътироф этилди.
Шуларни ҳисобга олган Elektrogen компанияси вилоятда ўз йўналиши бўйича корхона қуришни мақсад қилмоқда.
Изоҳ (0)