Тошкент шаҳрида 18 сентябрдан 5 октябргача 10 дан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунга Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари орасидаги қисмида 110 кв ли ерости электр кабелларини ўтказиш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.
Шу муносабат билан 2, 11, 12, 40, 45, 47, 67, 77, 80, 94, 106, 140-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати суратда кўрсатилган чизма асосида ташкил этилади.
“Ушбу йўналишларда ҳаракатланаётган автобусларнинг қатнов ва оралиқ вақтлари белгиланганидан ортиб кетиши мумкин”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)