Арманистон бош вазири Никол Пашинян унинг мамлакати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) билан муносабатларда “қайтмаслик нуқтаси”га яқин эканини айтди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Пашиняннинг сўзларига кўра, Ереван ташкилотдаги иштирокини музлатган, чунки бу тузилма республика суверенитетига таҳдид солган.
Биз КХШТдаги аъзолигимизни тўхтатиб қўйдик, нафақат у Арманистон хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётгани учун, балки КХШТ Арманистоннинг хавфсизлигига, унинг келажакдаги мавжудлигига, суверенитетига ва давлатчилигига таҳдид туғдираётгани сабабли ҳам, деди Никол Пашинян.
Шунингдек, у Арманистон Россия ва Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ) билан иқтисодий алоқаларни узмоқчи эмаслиги, аммо у билан товар айланмасини оширишини таъкидлади.
Агар республика ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун қулай пайтни кўрса, уни қўлдан бой бермайди, деб ишонтирди у.
Изоҳ (0)