Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва учиши керак бўлган вертолёт 15 сентябрь куни ҳалокатга учради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Маълум қилинишича, президент бортда бўлмаган, ҳодиса Зимбабве раҳбари маҳаллий байрам тадбирларида иштирок этганидан кўп ўтмай содир бўлган.
“Президент Мнангагуа парвоз қилиши керак бўлган вертолёт техник носозлик туфайли ҳалокатга учради, аммо президент бортда йўқ эди... Вертолёт бортида экипаж аъзолари бўлган, бироқ ҳеч ким ҳалок бўлмаган”, дейилади хабарда.
Вазирнинг таъкидлашича, Зимбабве фуқаро авиацияси бошқармаси ҳодисани текширишни бошлаган ва бу бўйича баёнот эълон қилади.
Изоҳ (0)