• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Қаҳрамон юлдузлар: инсонлар ҳаётини сақлаб қолган машҳурлар (фото)

    Кўплаб машҳурлар фавқулодда ҳолатларнинг гувоҳи бўлиб қолади. Улар ёнғинни ўчиради, биринчи ёрдам кўрсатади, яъни ҳақиқий қаҳрамонликлар қилишади.

    Ўтга чидамли Вин Дизель

    “Форсаж” кино франшизасининг юлдузи нафақат кинода, балки ҳаётда ҳам ёнаётган машинага киришдан қўрқмайди. 2002 йилда актёр мототциклида Америка кенгликларини кезиб юрганида, тўсатдан ёниб кетган автомобилни кўриб қолади, йўловчилар машинада қамалиб қолганди. Вин тезлик билан ҳаракатланиб, ҳайдовчи ва унинг икки фарзандига машинадан чиқишга ёрдам беради.

    Бенедикт Камбербетч — талончилар ҳужуми

    Британиялик актёр 2018 йил июнь ойида талончилар тўдасидан курерни қутқариб қолган. Камбербетч Лондон бўйлаб машинада кетаётганида тўрт нафар жиноятчи велосипедда озиқ-овқат етказиб берувчини ўғирлашга уринганини кўради. Бутилкани курернинг бошига уриб синдиришганини кўрган Бенедикт машинадан сакраб тушиб, ёрдамга шошилади. Актёр ортидан такси ҳайдовчиси ҳам эргашади ва муштлашувдан сўнг қароқчилар қочиб кетишади.

    Кейт Уинслет муҳаббатини ёнғинда топган

    2011 йил август ойида Кейт Уинслет икки фарзанди билан дўсти, миллиардер Ричард Бренсоннинг шахсий оролида меҳмон бўлади. Эрта тонгда яшин туфайли тадбиркорнинг уйида ёнғин содир бўлади. Меҳмонларнинг ёнаётган бинодан чиқиб кетиш учун саноқли дақиқалари бор эди.

    Аммо Бренсоннинг 87 ёшли онаси эса тез ҳаракатлана олмасди. Бундай вазиятда Уинслет ўзини ҳақиқий қаҳрамон сифатида тутади: у Евани кўтариб олиб чиқади, уй эса бутунлай ёниб кетади.

    Бундай жасоратнинг мукофоти, Ричарднинг чексиз миннатдорлигидан ташқари, муҳаббат бўлади. Айнан ўша саёҳат пайтида Кейт Бренсоннинг жияни Нед Рокнролл (Эдвард Смит номи билан ҳам танилган) билан танишади, унга турмушга чиқиб, учинчи фарзандини дунёга келтиради ва ҳозиргача у билан бахтли ҳаёт кечирмоқда.

    Ева Бренсон эса ҳодисадан сўнг яна 10 йил умр кўриб, 2021 йилнинг январь ойида вафот этади.

    Шаҳзода Гарри полочини қутқариб қолган

    2012 йилда Бразилиянинг Кампинас шаҳрида поло бўйича хайрия ўйини пайтида шаҳзода Гаррининг рақибларидан бири, 41 ёшли америкалик бизнесмен ўйинчилардан бирининг отига урилиб йиқилиб ҳушидан кетади. Шаҳзода Гарри зудлик билан биринчи ёрдамни кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолади.

    Леонардо Ди Каприо очиқ денгизда бир одамни қутқарган

    2020 йилда Янги йил арафасида Леонардо Ди Каприо Кариб денгизидаги ўз яхтасида дам олаётганида чўкаётган одам ҳақида сигнал олади: Cлуб Мед круиз кемаси экипажининг 24 ёшли аъзоси бортдан қулаб тушганди.

    Ди Каприо ўша пайтда 11 соатдан бери сувда бўлган эркакни топишга муваффақ бўлади. Актёр ўзини Виктор деб таништирган эркакни овқатлантириб, иссиқ кийим-кечак билан таъминлаб, қирғоқ соқчилари қўлига топширади.

    Дастин Ҳоффман қутқарув хизматини чақиради

    Лондонликлардан бири актёр Дастин Ҳоффмандан миннатдор. 27 ёшли Сем Демпстер Гайд-паркда сайр қилиб юрганида юрак хуружига учрайди. Дастин Ҳоффман ҳам ўша ерда сайр қилиб юрган. Эркакнинг йиқилиб ҳушидан кетганини кўрган актёр воқеа жойига қутқарув хизматини чақириб, бригада келгунига қадар жабрланувчи ёнида қолади.

    Бред Питтнинг бир нечта қаҳрамонликлари

    Тақдир Бред Питтнинг эътибори ва реакциясини тез-тез синаб туради. 2003 йилда у сўнгги дақиқада йўлкага чиқиб кетган автомобиль ғилдираклари остида қолаётган аёлни итариб қутқариб қолган. 2008 йилда эса у Венеция кинофестивалида мухлисни хавфдан қутқаришига тўғри келган.

    Актёр мухлисларга имзо бериш пайтида улардан бири сирпаниб, каналларнинг бирига тушиб кетади. Питт мушукдек чаққонлик билан ўзини сувга отиб, чўкаётган кишининг кийимидан ушлаб олади. Йигитни сувдан чиқариб олишгач, Бред унга эсдалик сифатида орзу қилган дастхатини беради.

    Яқинда “Беш сония сукунат” фильмининг суратга олиш майдончасида Питтнинг мухлислари тасвирга олиш жойи ҳақида билиб қолишгач, майдонча атрофида тартибсизлик юз беради. Мухлислар металл тўсиққа ёпирилиб, унга яқин турган кичкина қизчани сиқиб қўйишади. Қизча бақириб юборгач, актёр икки нафар шахсий қўриқчиси билан бирга болани оломон орасидан тортиб чиқаради ва ота-онасига топширади.

    17.09.2024, 13:39   Изоҳ (0)   5275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Овқат сотиб 10 кун ичида 1400 доллар ишлаб топган хитойлик ўсмир мактабни ташлашга қарор қилди 

    16.09.2024, 14:50

    Эсманинг ёшлиги ҳақидаги даҳшатли сир очилади: “Қўрғон сирлари”нинг 3-мавсумида воқеалар қандай ривожланади?

    16.09.2024, 18:34

    Машҳур совет фильмларида қайта-қайта ишлатилган реквизитлар (фото)

    16.09.2024, 16:49

    Турк актрисаси Неслиҳан Атагул туғилажак фарзандининг жинсини ошкор қилди (видео) 

    17.09.2024, 12:45

    Британиялик хонанда Адель ўз қарори билан мухлисларини ҳайратлантирди: У саҳнани тарк этиб, товуқ боқмоқчи

    17.09.2024, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.