Бразилия терма жамоаси юлдузи Неймар йил охиригача майдонга туша олмайди.
“Ал-Ҳилол” бразилиялик ҳужумчини Саудия Арабистони чемпионати учун қайдномага киритмади.
Лига учун навбатдаги рўйхатдан ўтиш 2025 йил январида бошланади. Демак янги йилгача Неймар клуб доирасидаги учрашувларда қатнашмайди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йил октябрь ойида тиззасидан жароҳат олганди. Бир неча кун олдин ўтказилган текширувлар 32 ёшли футболчининг ҳали тўлиқ тузалмаганини кўрсатди. У кейинги ойдан индивидуал тартибда тикланиш жараёнини давом эттиради.
Изоҳ (0)