Футбол бўйича Германия чемпионатининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
14 сентябрь куни “Голштейн” ва “Бавария” клублари тўқнаш келди. Ушбу ўйинда “Бавария” рақибини 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Мюнхенликлар дарвозабони ва сардори Мануэль Нойер учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. “Голштейн” Германия чемпионатида 38 ёшли футболчи ғалаба қозонган 37-клуб бўлди.
Шу тариқа Нойер Бундеслига тарихида турнирда 37 та турли жамоани мағлуб этган биринчи футболчи бўлди, деб хабар беради Bayern&Germany нашри.
Эслатиб ўтамиз, Нойер “Бавария”да 2011 йилдан буён тўп суради. У Байер клубига “Шальке-04”дан кўчиб ўтган.
Ушбу ўйиндан сўнг “Бавария” ҳисобида 9 очко бор. Венсан Компани шогирдлари тўртта ўйиндан кейин биринчи дебютант “Голштейн” эса сўнгги ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)