Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Германия Федератив Республикаси федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга расмий ташриф билан келмоқда.

Бўлажак музокараларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)