Футбол бўйича Испания чемпионатининг 5-турида “Барселона” 15 сентябрь, якшанба куни “Жирона”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Ламин Ямал ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Ямал дублни расмийлаштирди. Биринчи бўлим “кўк-анорранглилар”нинг 2:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлим бошида Дани Ольмо ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 64-дақиқада Педри ажойиб рейд билан каталонияликларнинг навбатдаги голига муаллифлик қилди. 80-дақиқада “Жирона” футболчиси Стуани ҳисобни қисқартирди.
Қолган дақиқаларда гол урилмади ва “Барселона” 4:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштиради.
Ла Лига
5-тур
15 сентябрь, якшанба
“Жирона” — “Барселона” 1:4
Голлар: 0:1 – 30 Ямал, 0:2 – 37 Ямал, 0:3 – 47 Ольмо, 0:4 – 64 Педри, 1:4 – 80 Стуани.
“Жирона”: Гассанига, Мигел Гутеррес, Блинд, Давид Лопес, Франсес (Мартинес, 85), Солис, Мартин, Данжума (Порту, 55), Сиганков (ван де Бек, 69), Хил (Асприля, 54), Абел Руис (Стуани, 69).
“Барселона”: тер Стеген, Балде, Мартинес, Кубарси (Форт, 61), Кунде, Педри (Виктор, 69), Касадо, Рафинья, Ольмо (Эрик Гарсия, 61), Ямал, Левандовски (Ферран Торрес, 69).
Огоҳлантиришлар: Хил (36), Виктор (84).
Четлатиш: Ферран Торрес (86).
Изоҳ (0)