Буюк Британияда аёл боласини икки марта дунёга келтирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Ҳомиладорликнинг илк босқичларида она боланинг умуртқа поғонаси шикастланиб туғилиши мумкинлигини билиб қолган. Касалликнинг ривожланишини тўхтатиш учун аёл ҳомиладорликнинг олтинчи ойида болани “туғишга” рози бўлган. Шифокорлар болани олиб, нуқсонни тузатган ва уни қайтариб жойига қўйган.
Чақалоқнинг ўзи 38 ҳафтада туғилган. Туғуруқдан сўнг бола саккиз кун давомида интенсив терапия бўлимида бўлган. У бир нечта операцияларни бошдан кечирган. Шифокорлар ташхис туфайли бола катта эҳтимол билан юра олмаслигини айтган. Бироқ, онасининг сўзларига кўра, бир йил ичида физиотерапия ёрдамида ўғлининг саломатлигида ижобий ўзгаришларга эришилган.
Изоҳ (0)