Япониянинг Амагасаки шаҳрида яшовчи 38 ёшли эркак ўз хотинини телефонда таъқиб қилгани учун ҳибсга олинди, деб ёзади Sora News. У бир ой давомида рафиқасига кунига тахминан 100 марта аноним рақамдан қўнғироқ қилган.
31 ёшли япониялик аёлнинг сўзларига кўра, аноним қўнғироқлар 10 июлда бошланган. Ҳар сафар абонент телефон гўшагига ғамгин хўрсинган. Аёл рақам аноним бўлгани учун уни блоклаб қўя олмаган.
Қайд этилишича, қўнғироқлар эр-хотин ухлаётган пайтдагина тинган, шунингдек, аёл эрининг телефонидан ўйин ўйнаш учун фойдаланган пайтда ҳам ҳеч ким қўнғироқ қилмаган.
Аёл ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилганидан сўнг бир ой давомида ўз эри уни телефон орқали таъқиб қилгани маълум бўлди. Эркак ўз айбини тан олган ва ўз хатти-ҳаракатини аёлини севиши билан изоҳлаган
Изоҳ (0)