“Реал” Винисиус Жуниорнинг ўйинида пасайиш бўлганидан хавотирда.
2024/25 йилги мавсумда вингер 7 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди, у ҳам “Лас-Палмас” дарвозасига пенальтидан урилди. Унинг зарбалар аниқлиги 9 фоизгача тушди.
АS нашрининг хабарига кўра, клубни нафақат футболчининг статистик кўрсаткичлари, балки унинг “ўйиндан завқланмаслиги ва майдонда ўзига хос характерини кўрсатмаётгани” ҳам хавотирга солмоқда.
“Реал” раҳбариятининг фикрича, Винисиуснинг ўйинидаги пасайишлар Саудия Арабистонидан бўлган таклиф туфайли тушиб кетган. Саудияликлар футболчи учун йилига 350 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Шунингдек, ирқчилик билан боғлиқ муаммолар ҳам унга жиддий таъсир ўтказган деган фикрлар мавжуд. Ундан ташқари футболчининг 2030 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонлиги Испаниядан олиб қўйилиши кераклиги ҳақидаги гаплари катта баҳсларга сабаб бўлган.
Бразилиялик футболчи 2018 йилдан буён “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)