Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида 14 йил олдин ёпилган назорат-ўтказиш пункти очилиши ҳақида хабар берилганди. Бугун мазкур пост фаолияти қайта тикланди.
Божхона қўмитасининг хабар беришича, сўнгги етти йилда биргина Қирғизистон билан товарларнинг ташқи савдо айланмаси 3 баробарга ошди. Қирғизистон билан чегарада жойлашган божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар, юк автотранспортлари ва темирйўл вагонлари сони 7 баробарга ошди.
2017 йилда иккала давлат ўртасида 2,3 миллион нафар фуқаролар ҳаракатланган бўлса, бу рақам 2023 йилга келиб 16 миллион нафарга етди. Қирғиз ҳамкорлар билан товарлар экспорти ва импортини амалга ошираётган тадбиркорлар сони 2,7 баробарга ошди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ушбу пункт орқали давлат чегарасини кесиб ўтади.
Изоҳ (0)