Франция терма жамоаси ҳамда “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг сўнгги ўйинлардаги тактик тайёргарлигидан норози бўлди, деб хабар бермоқда L’Equipe нашри.
Манбага кўра, Франция терма жамоасининг Италияга қарши ўйинда (1:3) мағлубиятга учраганидан сўнг Мбаппе нутқ сўзлаган ва унда тактик тайёргарлик етарли эмаслигини таъкидлаган.
Қайд этилишича, Килианнинг Мбаппенинг сўзлари биринчи навбатда Дидье Дешам бошчилигидаги мураббийлар штабига қаратилган.
Италия терма жамоаси билан Миллатлар лигасининг 1-тур учрашувида мағлуб бўлган Франция терма жамоаси 2-турда Бельгия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Кейинги турда Франция терма жамоаси Исроил билан учрашади. Учрашув 10 октябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)