Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета клуб билан шартномасини 3 йилга узайтирди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Микель Артетанинг аввалги шартномаси шу мавсум охирида тугаши керак эди, бироқ ҳар икки томон келишувга асосан шартнома яна уч йилга узайтирилди. Янги шартнома мураббийга 2027 йилгача “Арсенал”да ишлаш имконини беради.
Испаниялик мураббий 2019 йилда инглиз клубини қабул қилиб олганди.
“Арсенал” 2024—2025 йилги мавсумда Англия Премьер Лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа учта ўйиндан етти очко тўплади. Турнир пешқадами “Манчестер Сити” 9 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Кейинги турда “Арсенал” 15 сентябрь куни “Тоттенҳэм”га қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)