Суперлига 18-туридан ўрин олган “Динамо” — “Бунёдкор” учрашуви тақвим бўйича 15 сентябрь — якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди. Баҳс бир кун олдинга сурилди.
“Шу куни шаҳарга юқори мартабали меҳмонлар ташрифи режалаштирилганидан келиб чиқиб, учрашув 14 сентябрь — шанба кунига кўчирилди. Ўйин вақти ўзгаришсиз қолди — 19:30”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Бундан ташқари, 14 сентябрь куни Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа Спорт телеканали орқали намойиш этилади. Ўйин кўчирилгани боисидан Суперлига баҳсини эфирга узатишда муаммо юзага келади.
ПФЛ матбоут хизмати телеканал билан ўйинни Лиганинг расмий YouTube саҳифасига жонли узатиш келишилгани ҳамда айни вақтда унинг Самарқанд телевидениеси орқали ҳам эфирга олиб чиқиш масаласи устида ишланаётганини хабар қилди.
Изоҳ (0)