Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Манипур штатининг Имфал шаҳрида полиция билан тўқнашувда камида 50 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Тҳе Ҳинду” нашри хабар бермоқда.
Тўқнашувлар минтақадаги янги этник зиддиятлар ва норозилик намойишлари фонида жорий қилинган комендантлик соати туфайли бошланган. Бу аҳолининг яшаш жойларидан ташқарида ҳаракатланишини чеклайди, шунингдек, беш ёки ундан ортиқ одам йиғилишини тақиқлайди.
Штатда кескинлик 2023 йилнинг май ойида Меитей қабиласи ўзига рўйхатга олинган каста мақомини берилишини талаб қилганидан кейин кучайган. Бу мақом давлат органларига ишга киришда ва олий ўқув юртларига киришда қатор имтиёзлар беради.
Меитей талаби штат аҳолисининг 56 фоизини ташкил этувчи Куки қабиласини ғазаблантирди. 2023 йил май ойи бошида Куки ташкилотлари норозилик маршини ўтказди, кейинчалик бу тўқнашувларга айланиб кетди. Тўқнашувлар бошланганидан бери камида 237 киши ҳалок бўлган, 59 мингдан ортиқ одам ўз уйини тарк этган.
Изоҳ (0)