Хитой футбол ассоциацияси келишилган ўйинларда иштирок этган 43 нафар футболчини умрбод футболдан четлатди.
South China Morning Post нашрининг хабарига кўра, Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги спорт соҳасидаги коррупция ва ноқонуний қимор ўйинлари бўйича икки йиллик текширувни якунлади.
Тергов натижасида Хитойда 128 киши, жумладан, 43 нафар футболчи умрбод футболдан дисквалификация қилинди.
Келишилган ўйинлар иштирок этган спортчилар рўйхатидан Корея терма жамоаси футболчиси Сон Жун Ҳо, шунингдек, Хитой терма жамоасининг собиқ футболчиси Сзин Сзиндао ҳам бор.
Изоҳ (0)