Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Э.А. 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 5,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)