• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экологик партия шаҳарлардаги қурилишлар жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини қонунда белгилашни таклиф қилмоқда

    2024 йил 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг V Форуми бўлиб ўтди.

    Форумда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган делегатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, партиянинг Марказий Кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат, нодавлат ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Форумда партиянинг аввалги сайловлардаги дастурларида кўзда тутилган мақсад ва ташаббусларнинг амалга оширилиши ва янги Сайловолди дастури муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Экологик партиясининг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев ўзининг нутқида 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгилаб олинган 80 дан ортиқ вазифаларнинг деярли барчаси бугунги кунга қадар амалга оширилганлиги, мамлакатимизда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, экологик муаммоларни комплекс ҳал этишга йўналтирилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини илгари суриш каби кенг кўламли ишларда партиянинг фаол иштироки ва муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

    Шунингдек, форумда партиянинг янги Сайловолди дастури муҳокама қилинди.

    Дастурида давлат томонидан аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида мамлакатнинг йўл инфратузилмаси учун ажратиладиган сумманинг муайян қисмини мажбурий равишда пиёдалар йўлакчаларини ташкил этишга йўналтириш, автомобиль йўли қатнов қисми ҳисобидан скутерлар ва велосипедларда ҳаракатланиш учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида жамоат транспортидан доимий фойдаланувчи шахслар учун йўл ҳақини арзонлаштириб бориш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш, экология соҳасидаги қонунчилик талаблари ижросини таъминлашда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарлигини кучайтириш каби ташаббуслар илгари сурилаётганлиги таъкидланди.

    Шунингдек, Сайловолди дастурида шаҳарларда бино ва кўп квартирали уйлар қурилишини мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш механизмларини қонунда аниқ белгилашнинг таклиф этилаётганлиги партиянинг ўз асосий ғоялари йўлида дадил қадам ташлаётганлигини кўрсатмоқда.

    08.09.2024, 10:30   Изоҳ (0)   3630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзтемирйўлйўловчи” чипта нархлари ошиши сабабларини маълум қилди  

    08.09.2024, 10:08

    Ўзбекистондаги сув ҳавзаларида моторли транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади 

    08.09.2024, 09:24

    Андижонда чойхона ва Paynet шохобчаси электр тармоғига ноқонуний улангани аниқланди 

    07.09.2024, 23:17

    Ўзбекистонда Паралимпия спорт турларини ривожлантириш юзасидан учрашув ташкил этилди

    07.09.2024, 22:39

    Президент Паралимпия ўйинларида муваффақият қозонган яна икки спортчи билан суҳбатлашди (видео) 

    07.09.2024, 22:20

    “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    07.09.2024, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:38

    “АҚШда дори нархлари 1500 фоизгача арзонлаштирилади” — Трамп

    Дунё | 5 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:13

    Ўзбекистонда болалар боғчага қандай жойлаштирилади? Ота-оналар учун қўлланма

    Фарзанд | 5 август, 16:10

    Москвадаги рейдда 300 нафар мигрант ушланди (видео)

    Дунё | 5 август, 16:00

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.