2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мутахассисликдаги аёл шифокорларнинг умумий сони 49,6 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Ушбу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 5,3 минг нафарга кўпайган.
Аёл шифокорлар (барча мутахассисликдаги) сони:
2019 йил — 44,3 минг киши;
2020 йил — 44,4 минг киши;
2021 йил — 44,3 минг киши;
2022 йил — 47,9 минг киши;
2023 йил — 49,6 минг кишини ташкил этган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 134 минг кишини ташкил этганини маълум қилган. Аҳолининг қарийб 18 миллион 696 минг нафари эркаклар, 18 миллион 437 минг нафари аёллар ҳиссасига тўғри келади.
Ягона миллий меҳнат тизимидан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 114 239 нафарни ташкил этган.
Шулардан 67 142 нафари (58,8 фоиз) эркак талабалар, 47 097 нафари (41,2 фоиз) эса аёл талабалар.
Изоҳ (0)