Андижон шаҳрида электр тармоқларига ноқонуний уланган чойхона ва Paynet шохобчаси аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ва шаҳар электр таъминоти бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда аниқланган.
“И.и.” МЧЖ масъул шахслари, фуқаро О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Форобий” МФЙ ҳудудидаги “Ш.” номли чойхонадаги ускуналарни ҳамда Бобуршоҳ кўчасидаги Paynet шохобчасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, жами 288,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланган эди.
Изоҳ (0)