Республикамизда кўп қаватли уйлар сони қарийб 42 мингга етган бўлиб, уларнинг 92 фоизига 821 дан ортиқ бошқарув ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар берди.
“2024 йил давомида республикадаги бошқарув ташкилотларининг қарийб 60 млрд сўм маблағлари ҳисобидан 2 888 та кўп квартирали уйни таъмирлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди ҳамда унинг доирасида 2 283 та кўп картирали уйларда таъмирлаш ишлари якунланди.
Шундан, 934 та уйнинг том қисмида мукаммал ва жорий, 1 246 та кириш йўлакларида, 1085 та уйнинг ертўла ва уй ички муҳандислик-коммуникацияларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Кириш йўлакларига 270 та кодли темир эшиклар ўрнатилди ва 4 851 та энергия тежамкор сенсорли лампалар ўрнатилди.
Бундан ташқари, 54 мингдан ортиқ электр тақсимловчи ъшитълар жорий ва мукаммал таъмирланди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь—июль ойларида ўзбекистонликлар уй-жойларни таъмирлашга жами 2 трлн сўм ишлатганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)