Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “М.Й.” фермер хўжалиги ҳисобчиси Қ.С. Сариосиё тумани “Субҳидам” МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, фуқаро Б.Х.га фирибгарлик йўли билан 5 600 АҚШ долларига сотишга келишган.
Ҳисобчи шундан 3 600 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида фуқароларни Европа давлатларига ноқонуний йўллар билан ишга юборишни ваъда қилиб, 4,5 минг АҚШ доллари олган МЧЖ раҳбари ушлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)