Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Рамазон Темиров расман UFC билан шартнома тузди ва у жаҳоннинг энг кучли промоушенида 12 октябрь куни дебют қиладиган бўлди.
Спортчи бунга қадар яна бир нуфузли лига—Rizin’да ўз жангларини ўтказиб келаётганди. Рамазон Темиров ҳозирда 9 та ғалабали серияга эга. У супер енгил (57,6 кг) ҳамда ўта енгил (61,2 кг) вазн тоифасида октагонга кўтарилган.
Рамазон ташкилот билан 4 та жанг учун келишувга эришган.
27 ёшли Темировга UFC’даги биринчи жангида америкалик Си Жей Вергара рақиблик қилади. Вергара шу кунгача UFC’да олтита жанг ўтказиб, учта ғалаба ва учта мағлубият қайд этган.
Темиров фаолияти давомида 19 та жанг ўтказиб, 17 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.
Жанг UFC Vegas 98 турнири доирасида ўтказилади.
Изоҳ (0)