China General Nuclear Power Group (CGN) сайёҳлик агентликлари билан ҳамкорликда саёҳатчиларга атом электр станцияларига ташриф буюриш имконини берувчи онлайн брон қилиш тизимини яратди.
Хабарга кўра, биринчи босқичда мамлакатнинг бир қанча вилоятларида жойлашган 9 та АЭС бўйича экскурсиялар ташкил этилади.
“Синов сафари Ниндэ станциясида бўлиб ўтди, у ерда қизиқувчан саёҳатчилар тўртта CPR-1000 реакторининг ишлаши билан танишди. Техник экскурсия яқин атрофда жойлашган оқ чой плантацияларига экскурсия билан бирлаштирилди”, дейилади хабарда.
Мутахассисларнинг қайд этишича, атом электр станциясига ташриф буюриш саноат туризмининг янги шакли бўлиб, бу мамлакатда атом энергетикаси қай даражада ривожланаётгани ҳамда жамият учун қанчалик хавфсиз эканлигини тушунишга ёрдам беради.
“Бундай экскурсияларнинг тарбиявий аҳамияти юқори”, дейди мутахассислар.
Хитойда янги сайёҳлик йўналишига қизиқиш ортиб бормоқда. Даявань атом электр станциясига экскурсия чипталари 11 сентябргача брон қилинган.
Изоҳ (0)