Бугун, 11 август куни, тунда “Стад де Франс” стадионида Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда делегациямиз байроқдори вазифасини таэквондо WТ бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов бажаради.
Маълумот учун, очилиш маросимида байроқдор Абдумалик Ҳалоков ва Зайнаб Дайибекова бўлганди.
Ушбу Олимпиадада Ўзбекистон делегацияси 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан ўзининг Олимпиадалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.
Изоҳ (0)