Париж Олимпиадасидаги Ўзбекистон делегациясининиг сўнгги спортчиси ҳам ўз иштирокини якунлади.

Оғир атлетика бўйича аёллар ўртасидаги +81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Турсуной Жабборова икки уринишида 251 кг тошни (118+133) кўтариб, мусобақани 10-ўринда якунлади.
Ушбу мусобақада хитойлик Ли Венвен жами 309 кг тош кўтариб, биринчи ўринни қўлга киритди. Жанубий кореялик Пак 299 кг билан 2-ўрин, Буюк Британия вакили Кемпбелл 288 кг тошни кўтариб, учинчи ўринни қўлга киритди.
Маълумот учун, Ўзбекистон жамоаси 13 та медални қўлга киритди. Медалларнинг 8 таси олтин, 2 таси кумуш ва 3 таси бронза ҳисобланади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Олимпиадани умумжамоа ҳисобида 13-ўринда якунлади.
Изоҳ (0)