Самарқанд шаҳрида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ва Миллия гвардиянинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Б. қонунга хилоф равишда жами 3 150 долларни фуқаро А.А.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 12 424 доллар, 200 Евро, 9 600 лира, 138 945 рубль, 368 500 Қозоқ тенгеси ва 500 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)