• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев қурувчиларга байрам табриги йўллади

    Шавкат Мирзиёев Қурувчилар куни муносабати билан уларга байрам табриги йўллади.

    “Аввало, ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Ҳеч шубҳасиз, бугун биз кўп миллатли халқимиз билан биргаликда барпо этаётган Янги Ўзбекистонда юз бераётган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз юритганда, барча минтақа ва ҳудудларимизни қамраб олган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида алоҳида фикр юритишимиз табиийдир.

    Чиндан ҳам, сўнгги йилларда юртимиз улкан қурилиш ва бунёдкорлик мамлакатига айланди. Халқимизнинг кўз ўнгида қад ростлаётган замонавий турар жойлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мажмуалари, муҳандислик-коммуникация, йўл ва транспорт тармоқлари, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт муассасалари, боғ ва хиёбонлар, обод шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасида сизларнинг беқиёс куч-ғайратингиз, юксак салоҳият ва маҳоратингиз мужассам эканини эътироф этган ҳолда, барчангизни янги ҳаёт бунёдкорлари дея эъзозлаб, фидокорона меҳнатингиз учун чин дилдан ташаккур билдирамиз.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қадрли бунёдкорлар!

    Маълумки, ҳозирги кунда қурилиш соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг таянч тармоқларидан бирига айланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида қурилиш ишлари ҳажми 2023 йилга нисбатан 10 фоиздан зиёд ортиб, салкам 80 триллион сўмга етгани, соҳанинг ялпи ички маҳсулотимиздаги улуши 6 фоиздан  кўпроқни ташкил этаётгани бунинг яққол тасдиғидир.

    Энг асосийси, барча соҳалар қатори қурилиш тармоғидаги улкан ишларимиз ҳам инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда. Ўтган йили биргина инвестиция дастури доирасида 2 минг 526 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилгани, “Ташаббусли бюджет” тизими асосида маҳаллаларимиздаги 4 мингдан ортиқ объектда 4,5 триллион сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани ҳам шундан далолат беради.

    Айниқса, кейинги йилларда халқимиз учун замонавий уй-жойлар барпо этиш бўйича мисли кўрилмаган натижалар қўлга киритилаётганини таъкидлаш лозим. Охирги етти ярим йилда жами 412 мингта квартирадан иборат ёки 26 миллион квадрат метрлик қарийб 10 мингта уй-жойлар барпо этилгани мисолида бунга тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин.

    Бу ишларимизнинг давоми сифатида жорий йилда 52 та ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда. “Янги Тошкент” ва Олимпия шаҳарчаси каби мега объектларимизда ҳам бунёдкорлик ишлари юқори суръатлар билан олиб борилмоқда. Соҳада “яшил” стандартлар, энергияни тежайдиган янги технологиялар, “ақлли шаҳар”, “ақлли уй” тамойиллари фаол қўлланмоқда.

    Қурилиш соҳасида биринчи марта юқори малакали кадрлар, мустаҳкам материаллар, машина ва механизмлар базаси ҳамда мезонларни ўзида ифода этадиган ресурслар миллий классификатори шаклланди, мутахассисларни сертификатлаш тизими жорий қилиниб, Компетенсияни ривожлантириш институти ташкил этилди.

    Ҳурматли байрам иштирокчилари!

    Қурилиш соҳасини бугунги шиддатли замон талабларига мос ҳолда ривожлантириш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва уларнинг ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш бугунги кунда ғоят долзарб аҳамиятга эга.

    Шунингдек, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, қурилиш материаллари бозорини тартибга солиш, рақамлаштириш ишларини чуқурлаштириш, бино ва иншоотларда қулай ва экологик хавфсиз яшаш шароитларини яратиш, энергия самарадорлигини ошириш, қурилиш ишлари жараёнида хавфсизлик ва таъсирчан назоратни таъминлаш бўйича олдимизда катта вазифалар турганини сиз — соҳада катта билим ва тажрибага эга бўлган ишчи ва қурувчи, меъмор ва муҳандислар, олим ва мутахассислар яхши биласиз.

    Ишончим комил, сизлар ана шундай мураккаб ва масъулиятли вазифаларни муваффақиятли адо этишда янада жонбозлик кўрсатиб, қурилиш соҳаси равнақини янги босқичга олиб чиқасизлар.

    Албатта, соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, иш ва турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига биз бундан буён ҳам устувор аҳамият қаратамиз.

    Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-ғайрат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файз-у барака тилайман.

    Жонажон Ватанимизни ҳар томонлама гўзал ва обод этишда сизларга янги зафар ва омадлар ёр бўлсин!”

    Шавкат Мирзиёев,
    Ўзбекистон Республикаси президенти  

    10.08.2024, 15:50   Изоҳ (0)   16128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганларга ҳукм ўқилди 

    10.08.2024, 11:35

    “Дарё” дайжести: 9 августнинг энг муҳим хабарлари 

    09.08.2024, 23:04

    Ўзбекистон ТИВга Япония элчиси Хатори Такаши ташриф буюрди 

    09.08.2024, 20:33

    Шавкат Мирзиёев Олимпиада чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди 

    09.08.2024, 20:30

    Мактаб бозори арзонми ёки қиммат? Ота-оналар нимадан норози?

    09.08.2024, 19:30

    Тошкентда МИБ ходимига пичоқ билан таҳдид қилингани юзасидан изоҳ берилди 

    09.08.2024, 19:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.