Париж Олимпиадасида таэквондо учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медал қўлга киритишга яқин.
-67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Озода Собиржонова ўтиш босқичида таиландлик Сасикам Тонгханни мағлубиятга учратиб, бир оздан сўнг бронза медали учун даянга кўтариладиган бўлди.
Унда Озодага белгиялик Сара Чари рақиблик қилади.
Изоҳ (0)