Покистон Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасинанинг мамлакатдаги оммавий норозилик намойишлари ва тартибсизликлар натижасида ҳокимиятдан четлатилишига алоқадор эмас. Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мумтоз Заҳра Балоч журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Покистоннинг Бангладеш билан ўзаро алоқалари конструктив мулоқот ва ҳамкорликка асосланган. Биз Бангладешдаги сиёсий вазият тезроқ ҳал этилишига, шунингдек, келажакда бу мамлакатда барқарорлик тикланишига умид қиламиз”, дейди дипломат.
Балоч Шайх Ҳасинанинг ҳокимиятдан четлатилишига Исломободнинг алоқадорлиги ҳақидаги Ҳиндистоннинг тахминлари асоссиз эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, “ҳинд сиёсатчилари ва уларнинг оммавий ахборот воситалари одатда ички ва ташқи сиёсатдаги муваффақиятсизликларида Покистонни айблайди”.
Изоҳ (0)