Париж Олимпиадасида таэквондо бўйича баҳслар давом этмоқда.
Ўзбекистонлик таэквондочи Жасур Жайсунов бронза медали учун ўтиш босқичидаги жангини якунлади.
-80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жасурга италиялик икки карра жаҳон чемпиони Симоне Алессио рақиблик қилди.
Шиддатли жангда европалик спортчининг қўли баланд келди ва Жайсунов Олимпиададаги иштирокини шу нуқтада тугатди.
Изоҳ (0)