Париж Олимпиадасида таэквондо учрашувлари бошланди.
Ўзбекистонлик спортчи Улуғбек Рашитов нимчорак финал доирасида Гонконг вакили Ло Вай Фунгга қарши баҳс олиб борди.
Ҳамюртимиз билан курашиш учун Ло Вай Фунг илк давра босқичида қочқинлар жамоаси вакили Яхя Ал Готанини 2:0 (14:0, 16:4) ҳисобида таслим этиши керак бўлди.
Улуғбек гонгконлик рақибини биринчи бўлимда 12:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи бўлим ҳам тўлиқ Улуғбек устунлигида ўтди ва якунда ўзбекистонлик спортчи чорак финалга йўл олди.
Маълумот учун, Улуғбек ушбу баҳсларда биринчи рақамли этиб сараланган.
Улуғбек Рашитов 2002 йил 23 мартда туғилган. Мураббийи—Хан Павел. Тажрибали ўзбек таэквондочиси Токио Олимпиадаси ғолиби ҳисобланади. 2023 йил Бокуда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.
Изоҳ (0)