Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та, Чилонзор туманида 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/08/07/2024-08-07 21.00.40-whneZRPw.jpg)
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида соат тахминан 16:54 ларда 7 та автомобиль – 2 та Matiz, 1 та Nexia-3, Tracker, Onix, Chery, ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
![](/static/2024/08/07/2024-08-07 21.00.45-xg5JpA1-.jpg)
Chery ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бир йўналишда тўхтаб турган автомашиналар билан тўқнашув содир этган.
![](/static/2024/08/07/2024-08-07 21.00.50-0qq0B3Mr.jpg)
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Шунингдек, 7 август куни соат 16:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 5 та автомашина – Matiz, Spark, Cobalt, Kia ва BYD иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)