Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари давом эттирилмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян (-77 кг) учинчи ўрин учун беллашувда гиламга чиқди.
2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашган Арам мағлубиятга учради ва Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади.
Изоҳ (0)