Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис вице-президентликка номзод ҳамкасби борасида қарор қабул қилди. Жараёнга яқин бўлган тўрт кишининг CNN’га маълум қилишича, гап Миннесота губернатори Тим Уолс ҳақида кетмоқда.
Қайд этилишича, Уолс штаб-квартиранинг фаворити бўлган. Ходимлар вице-президентнинг номи эълон қилинишини интиқлик билан кутган, дейди манбалар. Жумладан, расмий эълонга тайёргарлик кўраётган ходимларнинг кичик доираси “Агар у вице-президент бўлса, биз розимиз. Бизга у ёқади”, деганини CNN телеканали хабар қилди.
Журналистларга кўра, собиқ педагог Уолс Миннесота губернатори лавозимида иккинчи муддатни ўтамоқда.
У илгари Конгрессда 12 йил хизмат қилган.
Изоҳ (1)
Sayt sekin ishlayabdi