Украинада коронавируснинг янги тури аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, бош давлат санитария врачи Игор Кузин маълум қилди.
“2024 йил июль ойида мамлакатда SARS-CoV-2 коронавируси янги субвариантининг FLiRT деб аталадиган биринчи ҳолатлари қайд этилди”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида.
Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада FLiRT коронавирус субвариантининг учта ҳолати аниқланган: иккитаси Киевда, биттаси Ивано-Франковск вилоятида.
Вазирлик, шунингдек, янги штаммнинг ўзига хос хавфи йўқлигини таъкидлади, аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти уни ҳар бир мамлакат даражасида кузатиб бориш керак деб ҳисоблайди.
Ҳаммаси бўлиб, 2024 йил август ҳолатига кўра, Украинада SARS-CoV-2 вирусининг 10 та штамми аниқланган. Бу Оmicron вариантининг турли хил субвариантлари. Июль ойи охирида Киев расмийлари коронавирус билан касалланиш сезиларли даражада ошгани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)