Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-66 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова Олимпиададаги иккинчи жангини Хитой Тайпейи вакили Чен Ниэн-Чинга қарши ўтказди.
Биринчи раундда Навбаҳор рақибига 1:4 ҳисобида ютқазди. Иккинчи раундда эса Ҳамидова 4:1 ҳисобида устун келди.
Ҳал қилувчи раундда эса хитой тайпейилик боксчи устунлик қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Навбаҳор бундан олдинги баҳсда АҚШ вакили Морелле Маккейнни мағлуб этганди.
Изоҳ (0)