Туркия бошқа давлатлар ва ҳудудлар билан ўтмишда бўлгани каби Исроилга ҳам “кириши” мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон хабар берди.
Сиёсатчи бундай қилмаслик учун “ҳеч қандай сабаб йўқ” эканини таъкидлади. У партиясининг Ризе провинциясидаги қароргоҳида тегишли баёнотни берди. Йиғилишда Исроилнинг Фаластинга нисбатан сиёсати билан бир қаторда Туркиянинг мудофаа саноати ва ташқи сиёсати муҳокама қилинди.
Сиёсатчи мудофаа саноатида эришилган ютуқларни айтиб, Туркиянинг қай даражада илгарилаганига эътибор қаратди.
“Биз Қорабоғга кирганимиздек, Ливияга кирганимиздек, улар билан ҳам шундай қиламиз. Бундай қилмаслигимиз учун ҳеч қандай сабаб йўқ... Биз бу қадамларни қўйиш учун кучли бўлишимиз керак”, дея Эрдўғон Исроилни назарда тутди.
Шу тариқа у яна бир бор Фаластинни ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)