Германия канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, Германия ҳукумати Россия билан НАТО муносабатларининг кескинлашувига олиб келадиган қарорлар қабул қилмайди.
“Бизнинг барча қарорларимиз шу қадар мувозанатли ва шундай қабул қилинганки, Россия ва Украина ўртасидаги можаро Россия ва НАТО ўртасидаги урушга айланиб қолмаслигига қаратилган”, деди канцлер.
Шольц, шунингдек, Россия Украина бўйича навбатдаги тинчлик саммитида иштирок этиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Берлин Киевни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Россия 15-16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган тинчлик саммитида иштирок этишга таклиф қилинмади. Украина президенти Владимир Зеленский иккинчи жаҳон саммитида Россия вакиллари иштирок этиши кераклигини айтди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Швейцариядаги конференцияни муваффақиятсиз деб атади ва келажакда шу каби тадбирларда иштирок этишдан бош тортди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров конференцияда муҳокама қилинган можарони ҳал қилиш бўйича ёндашувлар Россия учун номақбул эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)