Қашқадарё вилояти Косон туманида 12 яшар бола ҳеч ким йўқ пайт дўконга киргани учун дўкон эгасидан калтак еди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани котибиятига Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи С.Н. (аёл)дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатида аёл жорий йилнинг 16 июнь куни 2012 йилда туғилган ўғли О.А.ни харид учун савдо дўконига юборганини, дўкон эгаси (эркак, 1976 йилда туғилган) О.Ғ. “Нега ҳеч ким йўқ жойга кирдинг”, деб болани бошига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказганини билдирган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида Косон туманидаги савдо дўкони сотувчиси О.Ғ.га вояга етмаганни ургани учун МЖтКнинг 52-қисми 2-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Косон тумани судига юборилган.
Изоҳ (0)