24 июль куни Сеул чеккасида жойлашган турар жой биноси томида Шимолий Кореядан олиб келинган чиқинди бўлган шарлар туфайли кичик ёнғин чиқди, деб хабар берди Chunan Ilbo нашри.
Шимолий Корея 23 июль куни жанубий қўшниси томон 480 га яқин ахлат шарларини учирган эди.
Маълумотларга кўра, шарлардан бири Гоянг шаҳридаги турар жой биноси томига тушиб, ёнғинга сабаб бўлган. Ёнғинга ахлат халтасини ҳаво шарига боғлаб турган арқонга боғланган детонатор сабаб бўлган. Ёнғин олти квадрат метрга тарқалган ва 25 дақиқада бартараф этилган, қурбонлар йўқ.
Чиқиндиларни янада кенгроқ тарқатиш учун таймерли портловчи қурилма ўрнатилган. Жанубий Корея штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитасининг расмий вакили детонаторли ҳаво шарлари улуши ортганини қайд этган.
Аввалроқ Корея Республикаси ТИВ раҳбари Чо Тҳе Ел Сеул Москва ва Пхеньян ўртасидаги ҳамкорликни таҳдид деб билишини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея Россия ва КХДР имзолаган янги келишув туфайли Россия билан муносабатларни аввалгидек сақлаб қола олмайди.
Изоҳ (0)