Тошкентда эркак қиз боланинг фотосуратини ахборот сайтларидан бирига “фирибгар” ёзуви остида чиқариб юбориш билан таҳдид қилиб, қиздан 7,5 млн сўм пул талаб қилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жабрланувчи 29 ёшли Г.А. Миробод тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уни қўрқитиш йўли билан пул талаб қила бошлаган 37 ёшли Ф.Х.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Аёлнинг аризасига асосан, гумонланувчи пулни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)