АҚШда тижорат нефть захиралари ўтган ҳафтада 3,74 миллион баррелга камайиб, 436,48 миллион баррелга етди, деб хабар берди мамлакат Энергетика вазирлиги.
Бензин захиралари 5,57 миллион баррелга қисқарди ва 227,42 миллион баррелни ташкил этди.
Тижорий дистиллат захиралари 2,75 миллион баррелга қисқариб, 125,31 миллион баррелга етди.
Мутахассислар нефть захираларининг 2,84 миллион баррелга камайишини, бензин ва дистиллат захираларининг эса 1 миллион баррелга ошишини прогноз қилган эди.
Аввалроқ Сингапур қирғоқлари яқинида икки йирик нефть танкери тўқнашиб, ёниб кетгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)