Тошкент вилояти ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1 миллиард сўмлик синтетик гиёҳвандлик воситасини тарқатиш (сотиш) мақсадида сақлаб келаётган қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган шахс (А.Т.) ўзининг Tracker автомашинасида вазни 1 кг 433 гр бўлган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланди.
Аниқланишича, 22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил (“закладка”) орқали сотишни режалаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)