АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг президентлик пойгасидан чиқишига муносабат билдирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Байден ўз ўрнига президентликка номзод сифатида вице-президент Камала Харрис номзодини илгари сурмоқда. Трамп бунга жавобан Байденни “мамлакат тарихидаги энг ёмон президент” деб атади. Шунингдек, Харрисни “мағлуб этиш осонроқ” эканини таъкидлади.
Байден дастлаб президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилганида демократ номзоднинг номини айтмаганди, бироқ кейинроқ твит ёзиб, Камала Харрисни қўллаб-қувватлашини билдирди.
“2020 йилдаги партиядан номзод сифатида биринчи қарорим Камала Харрисни вице-президентим этиб танлаш эди. Бу мен қабул қилган энг яхши қарор эди. Бугун мен Камалани бу йилги партиямиздан номзод сифатида тўлиқ қўллаб-қувватламоқчиман", деб ёзади Байден.
Сиёсатчи партия ва мамлакат манфаатларига асосан сайловдаги номзодини олиб ташлаётганини айтган.
Изоҳ (0)