Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, инспекция Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Бағдод туманида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Б. (273,3 млн сўм), А.З. (201,9 млн сўм), А.А. (88,6 млн сўм), И.А. (69,2 млн сўм) ҳамда Фарғона шаҳрида фуқаро Ў.Б. (138,2 млн сўм) ларга қарашли новвойхоналар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Изоҳ (0)