Бедарак йўқолган Мардонбек Акром ўғлини топишда кўмаклашган фуқаролар мукофотланади, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати.
Унга кўра, 1997 йил 29 август куни туғилган Жургунов Мардонбек Акром ўғли яшаш манзили (Оҳангарон тумани “Ўзбекистон” маҳалласи Гулзор кўчаси 65-уй)дан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи — 175 см, ўртача гавдали, буғдойранг, сочи қора, кўз-қоши қора рангда (чап қўл елкасидан тирсагигача корейс тилида “онажоним” деб ёзилган ёзув бор).
Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга фуқаролардан “102” ёки +998703020510, +998910054022, +998908063121, +998935521795 телефон рақамлари орқали хабар бериш сўралди.
Мардонбек Акром ўғлини топишда кўмаклашган фуқаролар ўн миллион сўм билан мукофотланади.
Изоҳ (0)